7:39 | 25.07.24
Россияда мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди.
Россияда мигрантлар сони охирги 10 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу ҳақда Россия статистика матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йилда Россияда мигрантлар сўнгги ўн йилдаги энг паст даражага тушди. Россия статистика матбуот хизмати эълон қилинган маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатга хориждан 560 минг киши келган. Бу 2022 йилга нисбатан 23 фоизга кам, ўша пайтдаги оқим 730 минг кишини ташкил қилган.
Келганларнинг энг катта қисми Тожикистондан (31 фоиз), Қирғизистондан (10 фоиз) келган. Украина, Арманистон ва Қозоғистондан жами мигрантлар сонининг 9 фоизи, Ўзбекистонга 4 фоиз тўғри келади.
Кайд этилишича Москва ва Тюмен вилоятлари ва Ханти-Мансийск автоном округида улар миграция ўсишининг 57 фоизини ташкил этган. Приморск ўлкаси, Томск вилояти ва Украина билан чегарадош вилоятлар мигрантларни энг кам қабул қилган.
Шунингдек, мигрантларнинг фақат учдан бир қисми иш мақсадида келган
Россия статистика матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда Россияга келганларнинг 55 фоиз эркаклар, 45 фоизини аёллар ташкил этган. Мигрантларнинг 11 фоизини кексалар, 16 ёшгача бўлган болалар 13 фоизини ташкил қилган.