13:07 | 17.07.24
Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келади. Ташриф давомида нималар муҳокама қилиниши очиқланди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи маълум қилди.
Ташриф доирасида Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон—Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
Ташриф давомида Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларининг расмий очилиш маросимида ҳам қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирокида амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг онлайн очилиш/ишга туширилиш маросими бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Қирғизистон—Ўзбекистон бизнес-форуми, Қирғизистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари форуми каби қатор тадбирлар ҳам ўтказилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: