14:37 | 18.07.24

                       

Садир Жапаров Ўзбекистонга келди

Садир Жапаров Ўзбекистонга келди. Уни Мирзиёев кутиб олди (фото).

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото. Президент матбуот хизмати

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва рафиқаси давлат ташрифи билан юртимизга келди. Тошкент халқаро аеропортида меҳмонларни Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: