11:05 | 11.03.24

                       

Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Комилжон Муллажанов Хусан ўғли Сайхунобод туманига ҳоким бўлди.

Комилжон Муллажанов Хусан ўғли Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, туман ҳокими Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бугунга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Муллажанов Комилжон Хусан ўғли туманга ҳоким этиб тайинланди.

Комилжон Муллажанов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

У фаолияти давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: