20:12 | 18.07.24

                       

Йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани автобус уриб юборди

Самарқандда автобус уриб юборган шахс вафот этди.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2024 йил 13 июль куни соат 13:00 да Каттақўрғон туманида содир бўлган. Ҳайдовчи Isuzu автобусини «Пайшанба-Каттақўрғон шаҳар» йўналишида бошқариб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: