19:21 | 01.05.24

                       

Самарқандда Cobalt 15 ёшли қизни уриб юборди

Самарқандда Cobalt 15 ёшли қизни уриб юборди. 8-синф ўқувчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган (видео).

Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида 29 апрель куни соат 17:00 ларда Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида 2009 йилда туғилган, 8- синф ўқувчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага даволаниш учун ётқизилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда, пиёдаларга эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз!», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: