21:18 | 29.07.24

                       

Самарқандда эркак жанжал туфайли хотинини пичоқлади

Самарқандда эркак жанжал туфайли 24 ёшли хотинини пичоқлаб ўлдирди.

Самарқанд вилоятида 24 июль куни 1998 йилда туғилган эркак хотинини пичоқ билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа Пастдарғом туманидаги Ўрта Чархин маҳалласида содир бўлган. Эркак хотини билан жанжаллашиб, кейин уни пичоқлаган. Ҳодиса оқибатида 24 ёшли аёл вафот этган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан эркак қўлга олиниб, унга нисбатан 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: