15:56 | 29.07.24

                       

Самарқандда Labo вояга етмаган болани босиб кетди

Самарқандда Labo вояга етмаган болани босиб кетди. Бола олган оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.

Самарқандда Labo уриб кетган велосипедчи бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 23 июль куни соат тахминан 14:00 ларда ҳайдовчи Labo русумли автомобилини бошқариб келаётиб, йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда, вояга етмаган велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан олиб борилган муолажаларга қарамай, бола шифохонада вафот этган.

«Болани келаётганига кўрмай қолдим. Шифокорлардан хушёр бўлишларини сўраб қоламан. Велосипед ҳайдовчиларидан ҳам хушёрликни сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман», — деди Labo ҳайдовчиси.

Маълумотларга кўра, ЙТҲнинг асосий сабаби вояга етмаган бола қаровсиз кўчага чиққанлиги ва ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: