9:11 | 02.08.24

                       

Россиядаги новвойхонада ўзбек аёл зўрлаб кетилди

Россияда ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 37 ёшли ўзбек аёлни зўрлади.

Санкт-Петербургдаги проспект Болшевиков станциясидаги новвойхонада стажёр аёл зўрланганлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, новвойхона бошлиғи бу ҳақда 2024 йил 29 июль куни полицияга хабар қилган. Кейинчалик, 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси шифохонага мурожаат қилиб, ватандоши уни зўрлагани ҳақида маълум қилган.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ИИБ хабар қилишича, йигит ишсиз ва миграция рўйхатидан ўтмаганлиги аниқланган. Шунингдек, 21 ёшли ўзбекистонлик йигит аёл ишлайдиган дўконда полиция томонидан қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: