Тошкентда «Санкт-Петербургга хуш келибсиз!» тақдимоти ўтказилди
Унда Ўзбекистон туризм саноатининг 100 га яқин вакиллари иштирок этди
Санкт-Петербург туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамда шаҳар туризм ва ахборот бюроси вакиллари 24 май куни Тошкентда Санкт-Петербургнинг туристик имкониятлари ва ҳизматлари бўйича роуд-шоу тақдимотини ўтказди.

Тадбир давомида Санкт-Петербургнинг сайёҳлик имкониятлари ҳамда миллий таомлари тақдимотлари, B2B форматидаги семинар, бундан ташқари, викторина ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбир, 2022 йил ноябрь ойида Санкт-Петербург туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос Бош бошқармаси томонидан «Тошкент-Санкт-Петербург: ҳамкорликнинг янги уфқлари» форумида имзоланган туризм соҳасидаги ҳамкорлик келишувларини амалга ошириш мақсадида ташкиллаштирилди.


Ўзбекистон туризм саноатининг 100 га яқин вакиллари ёзги мавсумни ўтказиш мақсадида Санкт-Петербургнинг бир нечта етакчи туроператорлари ва меҳмонхоналари билан танишди. Ҳамкорлар Невадаги шаҳарларга саёҳат қилишнинг афзалликлари ҳақида гапириб, Ўзбекистон туризм ҳамжамияти мутахассислари, жумладан, ижро этувчи ҳокимият, сайёҳлик агентликлари ва оммавий ахборот воситаларининг ихтисослашган идоралари вакилларини бундан кейинги қўшма тадбирларда ҳам иштирок этишга таклиф қилди.