11:00 | 13.03.24

                       

SEHRIYO мактаби ўқувчилари InfinBANK’га ташриф буюришди

InfinBANK жамоаси SEHRIYO мактаби ўқувчиларига банкнинг амалда қандай фаолият олиб боришини кўрсатиб, болалар учун молиявий дунёга саёҳат ташкил қилди.

Тадбир банк фаолияти билан танишувдан бошланди. Ўқувчилар банкнинг юраги бўлмиш — турли йўналишлар ходимлари меҳнат қиладиган мижозларга хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюришди ва касса хизматлари қандай ишлашини, омонатларни очиш, кредит бериш ва пластик карточкаларни чиқариш жараёнларига гувоҳ бўлишди.

Энг қизиғи экскурсиядан кейин бошланди – биз болалар билан биргаликда «Банкда бир кун» деб номланган ўзига хос ўйин ўйнадик. Бунда болалар банк аслида нима ва қандай ташкилот эканлигини тушунишлари учун симуляция қилинган вазиятлардан фойдаланиб, икки жамоага – ходимлар ва мижозларга бўлинди, — дея айтиб ўтди InfinBANK чакана бизнес департаментининг пластик карточкалар бўлими мутахассиси Тимур Магдиев.

Тадбир тўрт сменада ўтказилди. InfinBANK’га экскурсияга барчаси бешинчи синф ўқувчилари бўлган жами 115 нафар бола ташриф буюрди.

Бешинчи синф ўқувчилари учун Kinder MBA лойиҳасининг илмий раҳбари сифатида шуни айта оламанки, бундай экскурсиялар ёш ва бўлажак тадбиркорларимизга молия мавзусини яхшироқ тушунишларига ёрдам беради. Ва асосийси, ўқувчилар янги билимларни реал лойиҳаларда қўллаши мумкин. Болалар банк тизимининг машаққатли ишини бир зумга бўлса ҳам ўзлари ҳис қилиб кўришди ва энди, шу ёшларида ҳам келажакдаги молиявий саводхонликларининг пойдевори бўлиши мумкин бўлган асосларни жуда яхши тушунишади. InfinBANK’га бу тадбирни ташкил этгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз, – дейди SEHRIYO мактабининг Kinder MBA ўқитувчиси Галина Арсланова.

Шунингдек, болаларга банк тарихи ҳақида сўзлаб берилди, асосий экспонатлар кўрсатилди ва улар молиявий саводхонлик ғоялари билан таништирилди. Кейин ўқувчилар икки жамоага – ходимлар ва мижозларга бўлинди. Бу қизиқарли жараёнда болаларнинг бир қисми ўз қоллари билан кредит олган бўлса, бошқалари омонат очишди. «Ходимлар» топшириқларни муваффақиятли бажардилар ва синфдош-мижозлар билан савияли мулоқот қилишни ўргандилар. Бу жараёнда эса, InfinBANK жамоаси учун болаларга «банк-мижоз» муносабатлари ғоясини етказиш жуда муҳим эди ва бунга эришди ҳам.

Кейин болалар пластик карточкалар амалиёти бўйича машғулотларда иштирок этишди. Машғулот тарихдан — пул қандай пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотлардан бошланди. Сўнгра банк ходимлари карталар нимадан ясалиши, чип қандай вазифани бажариши, пластик карточкалар ўртасидаги фарқ нимада эканлиги ҳақидаги маълумотларни болаларга тушунтириб бердилар.

Болалар жуда хурсанд бўлишди. Улар томонидан кўплаб саволлар берилди ва уларга банк ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди. Бу машғулотлар келажакда онгли танлов қилиш учун болага касб нима эканлигини тушунишда жуда муҳим, деб ҳисоблайман, — дея ўз фикри билан ўртоқлашди InfinBANK HR департменти директори Айнел Мукажанова.

InfinBANK жамоаси таълим келажакни шакллантиришда асосий рол ўйнайди, деб ҳисоблайди. Шу боис банк бир неча йиллардан буён мактаб ўқувчилари учун мураккаб молия олами ҳақида содда тилда сўзлаб берадиган илмий-маърифий тадбирларни ташкил этиб келмоқда. Шунингдек, бундай тадбирлар молиявий саводхонлик борасида билимларни ривожлантиради, бу эса ўз навбатида ҳар кунги соғлом молиявий муносабатлар ўрнатишда ёрдам беради. InfinBANK бундан кейин ҳам бу каби таълимга оид тадбирларни ўтказишда давом этади ва уларни янада жонли қилишга ва болалар учун илҳом манбаига айлантиришга интилади.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: