9:11 | 16.07.24
Сергелида қидирувдаги шахс қўлга олинди. У Жиноят Кодексининг 164-моддаси билан гумонланиб қидирувда бўлган.
Босқинчилик жиноятини содир этганликда гумонланиб қидирув эълон қилинган шахс Сергели туманида ЙПХ инспекторлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 15 июль куни соат 03:40 ларда Тошкент шаҳар, Сергели туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Чанганг русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Р.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Жиноят Кодексининг 164-моддаси 2-қисми билан гумонланиб қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Ж. Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: