9:33 | 26.07.24
Сергелида юздан ортиқ хонадонлар газдан узилади.
Таъмирлаш ишлари туфайли Сергелининг баъзи ҳудудларига газ етказиб берилмайди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари сабабли Сергели туманининг «Хонободтепа» ва «Садоқат» МФЙларига 26 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари сони:
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: