18:38 | 24.07.24
Шахло Аҳмедованинг мухлислари хонанданинг турмушга чиқмасдан ҳомиладор бўлганини айтиб, танқид қилди.
Таниқли хонанда Шахло Аҳмедова янги клипининг суратга олиш жараёнидан олинган кадрларни мухлислари билан бўлишди. У Instagram’ига қум билан тўлдирилган студияда рақс тушаётгани акс этган видеони жойлаштирган.
Ушбу видер кўплаб обуначиларнинг эътиборини тортди. Изоҳларда баъзилар санъаткорнинг ҳомиладорлиги билан табриклади. Айримлар эса, ҳали турмушга чиқмаган, лекин «ҳомиладорлиги» учун танқид қилган. Қолганлар эса, унинг шунчаки семирганини айтган.
Хонанданинг ўзи ҳали мухлисларнинг фикр ва тахминларига ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: