10:06 | 01.08.24

                       

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 16-жангида ҳам ғалаба қозонди.

Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.

Ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 KO) мексикалик Мигел Перрага (22-5-1, 14 КО) қарши тўлиқ 10 раундлик жанг ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчи жангни устунлик билан бошлади, 6-раундга келибгина Перра вазиятни тенглаштирди. Аммо Шаҳрам яна назоратни ўз томонига оғдирди ва 7-раундда рақибни деярли нокдаун ҳолатига туширди, аммо рефери белдан пастга зарба берилди деб ҳисобни очмади. Якунда Шаҳрам очколари эвазига ғалаба қозонди — 94:95, 95:94, 96:93.

Шу тариқа 31 ёшли профессионал боксдаги 16-жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Маълумот учун, жанг олдидан Исроил Мадримов ва Кроуфорднинг кўргазмали машғулотлари ўтказилди. Ушбу жанг 3 август куни бўлиб ўтади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: