12:35 | 10.03.24

                       

Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ҳокими вафот этди

Марҳума 1988 йил Шаҳрисабз шаҳри ва тумани қўшиб юборилгунга қадар шаҳарда партия қўмитаси биринчи котиби сифатида иш олиб борган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига раҳбарлик қилган биринчи аёл ҳоким Шодиой Мансурова вафот этди.

Фото: «Info.uz»

«Daryo»нинг вилоят ҳокими ўринбосари Комила Каромовага таяниб маълумот беришича, марҳума 7 март куни 78 ёшида юрак хуружидан оламдан ўтган.

«2024 йилнинг 7 март куни Қашқадарё халқи учун оғир йўқотиш бўлди. Вилоят хотин-қизлари орасида биринчилардан бўлиб, шаҳар ҳокими, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, «Саломатлик» ордени соҳибаси Шодиой Аслановна Мансурова кутилмаганда, тўсатдан вафот этди», — дейди Комила Каромова марҳумани ёдга олар экан.

1995 йилдан 1998 йилгача Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган Озод Пармоновнинг билдиришича, марҳума 1988 йил Шаҳрисабз шаҳри ва тумани қўшиб юборилгунга қадар шаҳарда партия қўмитаси биринчи котиби сифатида иш олиб борган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: