16:54 | 01.06.23 2773

Шавкат Мирзиёев Эронга ташриф буюради

Икки давлат ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июн куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ бўйича департаменти бош директори Раҳматолла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтганлиги хабар берилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ташриф чоғида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари, тадбиркорлар ва бизнес эгалари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

2022 йил сентябр ойида Эрон Президенти Иброҳим Раиси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раиси Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити олдидан музокара ўтказган. Эрон президентининг мамлакатга ташрифи сўнгги 20 йилдаги биринчи ташриф бўлди. Шунингдек, Иброҳим Раиси Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай вақтда Эронга ташриф буюришни таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон муносабатлари сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилган. Ўзбекистон томони Эрон ҳудуди орқали денгиз савдо йўлларига чиқишдан умидворлиги икки давлатнинг муносабатлари илиқлашувига сабаб бўлаётгани таҳмин қилинмоқда.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 394
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 757
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1105
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 866
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 464
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 952