10:54 | 29.09.23 4184

Шавкат Мирзиёев Германияга борди

Президент Германия ва Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 28 сентябр куни Германия канцлери Олаф Шолцнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Берлин-Бранденбург» халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бугун, 29 сентябр куни Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шолц билан музокаралар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Германия федерал ҳукумати Матбуот ва ахборот департаментига кўра, ўзаро мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ва энергетика сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик каби кенг кўламли мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюриб, C5+1 форматидаги саммитда иштирок этганди.