14:55 | 15.02.24

                       

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига борди

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф буюрди. Унга пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Жумладан, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилиши маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Андижон вилоятига ташриф буюрди, Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси «Асака текстиль» кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди. Шу ерда Андижон вилояти мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилганидек, ишлаб чиқариш таннархи 15 фоизга қисқартирилади, 65 фоиз қўшилган қиймат яратилади. Дизайнер ва технологлар мактаби ташкил этилади. Нуфузли брендлар ва ритейлерлар жалб этилиб, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари кластер билан фермерлар ўртасидаги муносабатларда манфаатдорликни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

«Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантиряпмиз. Мақсадимиз — ерга нисбатан эътиборни, маҳсулот етиштирадиганлар манфаатини кучайтириш. Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: