16:45 | 10.05.24

                       

Шоҳжаҳон Жўраевни хотини судга берди

Шоҳжаҳон Жўраевни хотини судга берди. У 2023 йилда ҳам жавобгарликка тортилган.

Шоҳжаҳон Жўраевнинг собиқ хотини хонанда уни ҳақорат қилгани учун судга берди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбалари маълум қилди.

Қайд этилишича, Шоҳжаҳон 2023 йил 12 декабрда собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг уйига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг 140 (ҳақорат қилиш) моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, тергов якунлангач, қонуний қарор қабул қилинади.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 февраль куни ҳам Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: