19:21 | 15.07.24
Сирдарёда 14 ёшли қиз бедарак йўқолди. У яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Сирдарёда 14 ёшли қизга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Гулистон тумани, Мевазор маҳалласи, Саховат кўчаси 15-уйда яшаган 2010 йилда туғилган, Шухратжонова Захро Рустам қизи яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Унинг алоҳида белгилари: бўйи 160-170 см, сочи қора, кўзлари жигарранг, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. эгнида кўк кўйлак, оёғида оқ рангли ёзги оёқ кийим бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: