14:30 | 27.03.24

                       

Сирдарёда 4 фарзанддан сўнг уч эгизак туғилди

Сирдарёда 4 фарзанддан сўнг уч эгизак туғилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва болаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Сирдарёда уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутганди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлди: икки нафар қиз, кенжаси эса ўғил.

Хабарга кўра, она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди.

Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди.

Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида.

Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи тўрт қиздан сўнг, ўғил фарзанд кутган. Бу ният ҳам амалга ошиб, фарзандлари сони еттитага етди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: