9:11 | 21.07.24
Сирдарёда дўкон сотувчиси 12 ёшли болани урди. Бунга боланинг солиқ чек сўрагани сабаб бўлган (видео).
Сирдарёда 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбусдмани матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 20 июль куни боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: