15:11 | 15.07.24
Сирдарёда ИИБ ходими жазони ўтамаслик эвазига махбусдан 2 хонали уй ва 500 доллар талаб қилди.
Янгиерда ИИБ жамоат хавфсизлик хизмати ходими ЖКнинг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан айбланган шахсдан жазони ўтамаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уй ва 500 доллар пора талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори назоратида турган, 2024 йил февраль ойида ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик эвазига пул талаб килган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 доллар ҳамда 1 млн 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: