20:39 | 31.07.24
Сирдарёда ота 26 ёшли ўғлидан алимент сўраб, даъво очди.
Сирдарёда ота фарзандидан алимент сўраб, даъво аризаси очганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Гулистон туман судига уч нафар фарзанднинг отаси 26 ёшли тўнғич фарзандидан алимент талаб қилиб даъво аризаси киритган. Эркак турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшамаслиги, соғлиғи ёмонлашганини айтган.
Аниқланишича, ота ўзининг мол-мулкини 26 ёшли ўғлининг номига ўтказиб берган. У моддий томондан қийналиб қолганини, фарзанди унга ёрдам бермаётганидан шикоят қилган.
Суд мажлисида ота фарзандига берган уй ва дўконларни қайтариб берса, алиментдан воз кечишини айтган. Лекин ўғил бунга рози бўлмаган.
Ўрганишлар давомида суд отанинг даъвосини рад этган. Сабаби ўғил I гурух ногирони бўлган укаси ва вояга етмаган синглисининг моддий таъминоти учун масъуллиги аниқланди.
Маълумот ўрнида, ота-онанинг фарзандларидан алимент ундириш ҳуқуқи Конституциянинг 66 моддаси билан белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Оила кодексининг 109 моддасида ҳам бу ҳақда келтириб ўтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: