13:20 | 21.07.24
Сирдарёда юк машинаси ва Мatiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Мatiz мажақланиб кетган (видео).
Сирдарё ИИБ матбуот хизмати Ховос туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 20 июль куни Ховос тумани, Бунёдкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг 151-километри Душанбе-Тошкент йўнилишида Iveko русумли юк автомашина ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Маtiz русумли автомашинанинг орқа чап ёнидан урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда маъсуллар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: