18:13 | 24.07.24
Сурхондаоёдаги уйларнинг бирига бўри келди. Уй эгаси бировларга зарар етмаслиги учун бўрини ушлаб турган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида хонадонлардан бирига бўри келиб қолди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани «Ибн Сино» маҳалласида яшовчи фуқаро М.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани маълум бўлди.
Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: