12:21 | 13.05.24

                       

Сурхондарёда даҳшатли «авария» бўлди

Сурхондарёда содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда бирорта йўловчи тирик қолмади. Машинада жами 5 киши бўлган (фото, видео)

Ижтимоий тармоқларда 13 май куни Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани, оқибатда ҳеч ким тирик қолмагани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳозирча масъул идоралар вазиятга изоҳ бермади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ 12 май куни соат 9:50 атрофида Шеробод тумани «Узунсой» маҳалласида содир бўлган. Tracker ҳайдовчиси Шерободдан Тошкентга кетаётганда бошқарувни йўқотиб қўйган. Автомобиль йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисага йўлдаги нотекислик сабаб бўлган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унинг рафиқаси воқеа жойида ҳалок бўлган. 70, 44 ва 50 ёшли уч нафар йўловчи аёл оғир жароҳат олиб, шифохонада вафот этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Тракер йўлдаги «яма» туфайли юк машинасига бориб урилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: