8:39 | 29.03.24

                       

Сурхондарёда ҳамшираларга скутер совға қилинди

Сурхондарё ҳокими Жарқўрғон туманида патронаж ҳамшираларига скутерлар ва патронаж сумкалари совға қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим, тиббиёт масканлари, маҳалла «еттилиги» фаолияти, «Сайҳунобод тажрибаси»ни жорий этиш тадбирларининг бориши билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари ҳудуд аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги, патронаж хизмати кўрсатишда қийинчиликлар юзага келаётганлиги сабабли биринчи марта тажриба сифатида патронаж ҳамшираларига скутерлар ва патронаж сумкаларини топширди.

Бундан ташқари патронаж ҳамширларига УзГПРС тармоғига уланган планшетлар топширилди. Шу ернинг ўзида ушбу планшетларнинг афзаллик ва қулайликлари тақдимот қилинди. Ҳамшираларнинг кунлик ишлари, кирилган хонадонлар, уларда аниқланган касалликлар кўрсаткичлари онлайн тизимга киритилиб борилади. 

Ушбу маълумотлар 6 ой давомида сақланади ва патронаж ҳамшираларининг иш фаолияти самарадорлик кўрсаткичларини шу орқали баҳолаш имконияти яратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: