13:01 | 27.02.24

                       

Сурхондарёда ис газидан 5 киши вафот этди

Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси темирдан қўлбола усулда ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Бойсун туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти Бойсин туманида 25 февраль куни ис газидан 5 киши вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Бугун.уз»га хабар берди.

Аниқланишича, соат 10:30 ларда туманнинг «Дуоба» маҳалласида яшаган Х.Ж. (1980 й.т.) ва фарзандлари М.Ж. (2013 й.т.), М.Ш.(2016 й.т.), М.С. (2018 й.т.) яшаш уйида ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Н.З. (1986 й.т.), М.Н. (2008 й.т.)эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2008 йилда туғилган М.Н. 27 февраль куни соат 10:45 ларда туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Бойсун туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: