14:31 | 07.05.24
Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар дезинфекция қилиб кўмилган (фото, видео).
Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунларида қаттиқ ёғингарчилик кузатилган. Оқибатда, Шеробод туманининг «Боғиобод» маҳалласига адирликдан сел келган. Қишлоққа келган кучли сел сабабли қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлган.
Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касаликлар тарқалмаслиги учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан улар дезинфекция қилиб кўмилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: