10:55 | 26.07.24
Сурхондарёда судья пора билан ушланди. У «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирланган.
Сурхондарёда судья 3000 АҚШ доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Хабар берилишича, иқтисодий ишлар бўйича Сурхондарё вилояти суди судьяси 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушган. Мазкур судья ўтган йили «Ибратли судья» танловида ғолиб бўлган.
«У кишининг бугунги иши бошқа ҳамкасбларига ибрат бўлмасин ишқилиб», — деб ёзди Абдураҳмон Ташанов.
Маълумотларга кўра, «Ибратли судья» мукофоти 2020 йилда жорий этилган. Ушбу мукофот билан одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судьялар тақдирланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: