13:05 | 02.06.23 1945
Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгартирилди
Фармонга кўра, «Миллий табиий мерос объектлари рўйхати» жорий этилади
Жорий йилнинг 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

Фармонга кўра, қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:
- Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди;
- 2023 йил 1 июлдан «Жамоатчилик экология назоратчиси» тизими жорий қилинади;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди;
- Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди;
- 2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади;
- 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади;
- 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида «eco-indicator.uz» рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади;
- Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади;
- 2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади;
- «яшил белбоғ», «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лар ҳамда «яшил қопламалар», ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
- асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
- ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш;
- 2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади;
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.