10:53 | 24.01.24
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Улар ҳар йили «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига тавсия этилади.
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.
Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:
Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига тавсия этилади. Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:
«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: