14:48 | 28.07.24
Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.
«Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 28 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этган.
Маълумотларга кўра, Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори бўлган. Узоқ йиллар мобайнида таниқли дорбоз томошалар кўрсатиб келган. Шунингдек, марҳум 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.