15:35 | 26.07.24

                       

Таниқли режиссёр Фирудин Сафаров 91 ёшида вафот этди

Икки давлат Халқ артисти ва таниқли режиссёр Фирудин Сафаров 91 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Халқ артисти вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 26 июль куни Ўзбекистон ва Озарбайжон Халқ артисти, таниқли режиссёр, опера саҳнасининг ажойиб устаси Фирудин Сафаров 91 ёшда оламдан ўтган.

Фирудин Сафаров опера театр санъатида ўзига хос ўчмас из қолдирган ноёб истеъдод эгаси, ўз касбига садоқатли ва фидойи санъаткор бўлган. Шунингдек, у Ўзбекистондаги оммавий байрамларнинг бадиий раҳбари ва саҳналаштирувчи-режиссори саналган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: