17:20 | 24.07.24

                       

Татаристондаги пляжда ўзбекистонлик эркак чўкиб кетди

Татаристондаги пляжда ўзбекистонлик эркак чўкиб кетди. Ҳозирда у 8 метр чуқурликдан қидирилмоқда.

Татаристонда ўзбекистонлик эркак сузиш тақиқланган жойда чўкиб кетди.

Қайд этилишича, 7 июль куни Кама шаҳар пляжида сув сифати пастлиги сабабли у ерда сузиш тақиқлаган. Бунга қарамай бир гуруҳ эркаклар тақиқланган жойда чўмилган.

Оқибатда, ўзбекистонлик эркак маст ҳолда чўкиб кетган.

«Сузишни билмайдиган одамларни ҳеч қачон сув яқинида қолдирманг ва маст ҳолда сузманг. Сизнинг хавфсизлигингиз сизнинг жавобгарлигингиздир», — деди Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан Андрей Родигин.

Ҳозирда марҳумнинг жасади қидирилмоқда. Ғаввослар уни тахминан 8 метр чуқурликдан қидиряпти. Аммо кучли оқимлар жасадни воқеа жойидан узоқроққа олиб кетган бўлиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: