11:18 | 02.05.24
«Кимдир менинг онамни гапирса, ишонган жойи билан юлиб оламан. Гапирдингми, жавоб бер». Юлдуз Усмонова Ботир Қодиров ва Жўраевлар суд ишига муносабат билдирди.
Ўзбек Примадоннаси Юлдуз Усмонова Ботир Қодиров ва Жўраевлар суд ишига муносабат билдирди.
«Анекдот бўлиб кетди. Жуда кечириб бўлмайдиган, қулоқ тагига тарсаки тушириб юборадиган гаплар бўлибдики, биз индамай турибмиз. Озми, кўпми дадаларининг ҳурмати бордир. Лекин бугунги кунда ҳеч кимнинг исмини ҳам эшитгим келмайй қолди, жанжаллардан кейин. Санъат бундай бўлса, кераги йўқ бундай санъатнинг», — дейди Юлдуз Усмонова.
Шунингдек, у журналистнинг Ботир Қодировни нега «урушиб қўймагани» ҳақидаги саволига у онасининг шаънини ҳимоя қилаётгани, даюс эмаслигини айтган.
«Нима деб? Онасини ҳақорат қилишганида ёнгани учунми? Эркак киши-ку! Даюс эмаску. Нега мен буни сўкишим керак? Унинг онаси. Ҳамма оналарни оёқ ости қилишга кимнинг нима ҳаққи бор? Онага тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ман уни қўллаб қувватлаганим — унинг онасига тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ»
Усмонова Шерали Жўраевнинг қўшиқларини ҳеч ким эшитмаётганини айтди.
«Отангнинг қўшиғими, ўтириб, пашша қўриб ўтиравер. Ҳозир уни ҳеч ким эшитаётгани ҳам йўқ, айтаётгани ҳам йўқ. Бу кетишда ёшлар айтмаса ҳам керак. Менинг ҳам ҳеч кимнинг исмини эшитгим келмай қолди бу масалаларда. Ҳаммаси халққа хизматини қилсин, бизнинг ишимиз фақат шу. Ҳаммамиз халқ хизматкоримиз»
Бундан ташқари, хонанда Ботир Қодировни қўллаб қувватлашини билдирди. Шерали Жўраёв эса ўзидан кейин шундай болалар қолдириб кетганини, ҳамма ўзи экканини ўришини айтди.
«Ботирнинг бир дона онаси бор эди. Дадаси тан олмасдан ҳақоратлаб сўкканида ҳам индамай, бошини кўтармай, хизматини қилиб юрди. Бирор нарса дедими? Энди тўғри қилди. Йигитчилик-да! Ўйлаброқ гапириш керак. Валломатнинг боласи бўлсанг ҳам гапингга жавоб бер. Энди мана, ўлган дадангни гўрдан олиб чиқадиган ишлар қиляпсан, нима деймиз? Ким нимани экса, ўшани ўради. Шундай болаларни қолдириб кетган экан, афсус. Онамни ҳақорат қилди, деб йиғлаб келди олдимга. Менинг онамни ҳақорат қилса, юлиб оламан, ишонган жойи билан қўшиб юлиб оламан. Агар онамга тегса. Ўлимнинг кўзига қараб, дунёга келтирган онага тегиб бўлмайди. Оғизга қараб гапириш керак, гап экан деб, фалончининг боласи эканман деб гапиравермайди. Тилини юлиб оладиган гаплар бўляпти агар онасини ҳақорат қилган бўлса. Тилини юлиб олишга ҳам ҳаққи бор. Гапирдингми, жавоб бер. Сенинг онангнинг ҳам тарихи бор, менинг ҳам тарихим бор. Кимдир тегяптими? Йўқ. Ўтир, онасини ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», дейди хонанда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: