17:49 | 25.07.24
Тошкент– Бўстонлиқ автобус қатнови сони кўпайтирилди. Транспорт вазирлиги қатнов жадвалини эълон қилди.
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Чорвоққа» мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автобуслар «Машинасозлар» метросидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди.
Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.
Қатновлар «Uzautotrans service» корхонасининг «Yutong» автобусларида амалга оширилади. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: