12:55 | 29.07.24
Тошкент метрополитени вагонида носозлик кузатилди. Маъсуллар ҳолатга муносабат билдирди (видео).
Тошкент метрополитени вагонларидан бирининг салон қисмида носозлик ҳолати кузатилган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени вагонида носозлик кузатилгани юзасидан хабар тарқалган. Маълумотларга кўра, ҳолат Чилонзор йўналишида ҳаракатланувчи 7799-сонли вагонида содир бўлган. Ушбу вагон ўриндиғидаги суянчиқ деталларидан бири маҳкамланмаган. Бу ҳаракат таркиби ҳозирги вақтда ўрнатилган тартибда йўналишдан олинган ва юзага келган камчиликни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, мавжуд камчилик бартараф этилганидан сўнг, ҳаракат таркиби қайта йўналишга чиқарилади.
Юзага келган камчилик юзасидан йўловчилардан узр сўралди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: