10:56 | 18.07.23 625
Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари в.в.б. этиб тайинланди.
Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б. этиб тайинланди.

Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
Санжар Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б бўлиб ишлаган.