12:19 | 05.03.24

                       

Тошкент вилоятида 2 балли зилзила қайд этилди

Бўстонлиқ туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 96 км шимолий-шарқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 март куни 2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Эпимарказ: Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани. Зилзила координаталари: 41,73 градус шимолий кенглик; 70,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6.

Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 96 км шимолий-шарқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Бўстонлиқ туманида 2 балл, 28 км.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: