11:54 | 16.07.24
Тошкент вилоятида электр ускуналаридаги носозлик сабабли 16 қаватли «новостройка»даги хонадон ёниб кетди (фото).
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишчиа, 15 июл куни соат 01:37 да Нурафшон шаҳридаги 1-ёнғин қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига Нурафшон шаҳар «Янгиобод» маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:44 да ёнғин жойига етиб бориб, аланга соат 02:05 да тўлиқ ўчирилган.
Талафот оқибатида хонадоннинг 25 квадрат метр майдони зарарланган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин жойи кўздан кечирилганда хонадонда ҳеч қандай портлаш аломатлари йўқлиги маълум бўлиб, ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби электр ускуналаридаги носозлик деб баҳоланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: