11:45 | 26.07.24
Тошкентда 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ унинг соғлиги ҳақида маълумот берди.
Тошкентда қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
ФВВ Bugun.uz’га маълум қилишича, қутқарувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, болани 15 дақиқа ичида ҳожатхонадан олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: