9:54 | 17.07.24
Тошкентда 110 та хонадонга газ етказиб бериш тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари туфайли Янгиҳаёт туманининг «Паст Дархон» МФЙга 17 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: