12:12 | 30.04.24

                       

Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз чуқурликка тушиб кетди

Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз чуқурликка тушиб кетди. ФВВ ахборот хизмати қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Чинозда чуқурликка тушиб кетган 15 ёшли қиз ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маьлум қилинишича, Чиноз тумани «Ҳамза» махалласида, 28 апрель куни соат 19:36 да 15 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги сабабли ҳовлисидаги чуқурликка тушиб кетган. Уни олиб чиқиш учун Фавқулодда вазиятлар бўлимидан ёрдам сўрашган. Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қизни чуқурликдан чиқариб олган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: