11:20 | 02.08.24
Тошкентда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди. У 6 кундан бери қидирилмоқда.
Тошкентда 17 ёшли ўсмир Чирчиқ шаҳридаги каналдан қидирилмоқда.
Маълум бўлишича, 2007 йилда туғилган ўсмир Чирчиқдаги каналда чўкиб кетган.
«Мени болам 6 кундан бери йўқ. У Чирчиқ шаҳридаги спорт мактабида ўқир эди. Ўзим Олмалиқ шаҳриданман. Унинг тренерлари 3-4 та бола билан чиқиб кетган. Нега у мени боламни сўрамасдан олиб чиқади ва тақиқланган жойда чўмилтиради? Ўғлимни қидирилишига кўпроқ ходим бириктирилишини сўрайман, илтимос», — деди боланинг онаси.
Ўсмир 6 кундан бери қидирилмоқда.
«Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти ФВБга Бўзсув каналининг маълум қисмида вояга етмаган 17 ёшли йигит чўмилаётган вақтида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар ҳолат жойига етиб борган. Ҳозирда қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда», — деди маъсуллардан бири.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: