12:43 | 10.02.24

                       

Тошкентда 2 яшар қизнинг бармоғи темирга тиқилиб қолди

Република шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан Тошкент шаҳар ФВБга келиб тушган хабарда боланинг кўрсаткич бармоғи темир жисмга кириб қолгани айтилган. Хабарга асосан айтилган манзилга қутқарувчилар зудлик билан етиб бориб, қизалоққа ёрдам кўрсатган.

Република шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига бармоғи темирга тиқилиб қолган қиз бола олиб келинди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Илмий марказ ходимлари болага ёрдам бериш мақсадида 9 февраль куни Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

Хабарга асосан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб борган ва 2022 йилда туғилган қизалоққа ёрдам кўрсатиш ишлари бошланган.

Унинг бармоғидаги темир жисм махсус асбоб-анжомлар ёрдамида эҳтиёткорлик билан олиб ташланиб, шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилган. Қиз соғ-саломат онасига топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: