8:18 | 13.05.24

                       

Тошкентда 29 ёшли машина ўғриси ушланди

Тошкентда 29 ёшли машина ўғриси ушланди. У Lacetti русумли автомобилни ўғирлаб кетган.

Тошкент, Бектемир туманида машина ўғирлиги содир бўлган. Жиноятчи айбини тан олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 1995 йилда туғилган фуқаро Бектемир туманида ўғирлик содир қилган. У эшиклари очиқ бўлган Lacetti’ни ҳайдаб кетган. Машина эгаси Тошкент шаҳар ИИББга бу ҳақда хабар берган. Ўтказилган тезкор қидирув натижаларида машина ўғриси қўлга олинди.

«Қилган ишимдан афсусдаман. Бу ишни стреэс таъсирида қилдим. Тавба қилдим. Давлатимиз мени кечиришини сўрайман. Қайтиб бундай иш қилмайман»,- деди айбланувчи.

Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 267-модда (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: