18:13 | 15.07.24
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ёқтизилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 июль куни соат таҳминан 10:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган, ҳалқаро ахамиятдаги автомобиль йўлида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2002 йилда туғилган М.А бошқарувидаги Damas ва ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.Ш бошқарувидаги Jentra ҳамда ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Я.С бошқарувидаги Isuzu юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas ҳайдовчиси М.А турли ҳил тан жарохатлари олиб, Оҳангарон шаҳар марказий шифоҳонасига ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.